1

Ўн минг ўзбекистонлик Россияга ишга жалб қилинади

ЖАМИЯТ 15.09.2021, 11:40
Теглар: Россия
Ўн минг ўзбекистонлик Россияга ишга жалб қилинади

Шу пайтгача Россия федерациясига ишга борувчи фуқаролар патент ҳужжатини олиши учун ўша мамлакатда беш хил турдаги тиббий кўрикдан ўтиши, ҳамда бармоқ изини ички ишлар базасига киритиш учун 1 ойгача бўлган муддат талаб қилинар эди. 

Россиялик ҳамкорлар билан ўтказилган қатор учрашув ва музокаралар натижасида шу каби ишлар эндиликда Ўзбекистонда амалга оширилиб, ишчилар тайёр ҳолатда Россия меҳнат бозорига кириб борадиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, икки мамлакат ўртасида тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакиллари иштирокида фуқароларни ташкилий тарзда ишга жойлаштириш, меҳнат мигрантлари соғлиғини муҳофаза қилиш, ички ишлар органлари ваколатига тегишли масалаларга бағишланган муҳокамалар олиб борилди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри маълум қилди.

Хусусан, Россия Федерацияси меҳнат миграцияси бўйича делегациясининг 10-11 сентябрь кунлари мамлакатимизга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича қуйидагиларга эришилган:

1. Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа доирасида 10 минг меҳнат мигранти яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Россияга ишга жалб қилинади.

Номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

2. Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни эмлаш ва коронавирусга қарши тест топшириш жараёнлари, икки давлат мутахассислари томонидан Россия томони тиббий ускуналари ёрдамида биргаликда Ўзбекистонда амалга оширилади. Натижалар бўйича тиббий маълумотлар "СОВИД-19сиз саёҳат" иловаси тизимига жойлаштирилади.

3. Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун патент олишда талаб этиладиган дактилоскопик рўйхатга ва расмга олиш жараёнларини икки давлат Ички ишлар вазирликлари томонидан Россия томони ускуналари ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширишга келишиб олинган.

Вазирликнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида эришилган ушбу келишувлар Россия федерациясида ишлаш истагида бўлган кўплаб юртдошларимиз учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига олиб келади.

Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Даниялик сиёсатчи Россиядаги элчихона олдида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди

30.01.2023, 12:54

Даниялик сиёсатчи Расмус Палудан Россиянинг Даниядаги элчихонаси яқинида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди. Энди у буни "Чеченистон ва унинг раҳбарининг айби билан" қилганини, шунингдек, чеченистонлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1