АсосийJamiyat

Тошкент метроси бекатларида рейд ўтказилди

'Тошкент метроси бекатларида рейд ўтказилди'ning rasmi

“Тошкент метрополитени” унитар корхонаси бекатларида карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Карантин чекловлари юмшатилгани сабабли айрим фуқаролар томонидан аҳоли гавжум жойларда тиббий ниқобсиз ҳарактланиш давом этмоқда. Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент метрополитенида рейд тадбирлари ўтказилди.

Метро бекатларида йўловчиларнинг тўпланиши бу хавф тўлқинидан далолатдир. Буни англаган йўловчилар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳарактланишмоқда. Бироқ айрим йўловчилар ўз ҳаётига эътиборсизлик ва лоқайдлик билан ниқобсиз ёки ниқобларини жағ қисмига туширган ҳолда ҳаракатланишмоқда. Профилактик тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, карантин қоидаларига риоя қилмаган йўловчиларни жаримага тортиш эмас, аксинча вирусни енгишда ҳамжиҳатликни таъминлашдир. Шу боис ҳуқуқ тартибот ходимлари  бу гал карантин талабларини бузган фуқароларни вирус хавфидан огоҳлантириб, ўз саломатлигига эътиборли бўлишга чақиришди. Ниқобларни тез-тез алмаштиришларини тушунтириб, тиббий ниқоблар тарқатишди", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар