“Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6313-сон, 14.09.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан ОТМда ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади.
Шунингдек, Фармон билан шартномавий муносабатларни тартибга солиш бўйича қатор янги тартиблар жорий этилмоқда. Бу ҳақда яқин вақт ичида батафсил маълум қилиб борамиз.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ўзбекистон ОТМларининг 2021/2022-ўқув йили учун тўлов-контракт пули миқдорлари эълон қилинган эди.






