Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 июлькунидагиПҚ-4779-сонли Қарорига мувофиқ республикада электромобилларга хизмат кўрсатиш учун инфратузилмаси, шу жумладан, зарядлаш станциялари ва сервиз марказларини ташкил этишнинг рағбатлантириш чора-тадбирлари белгиланган.
Мазкур Қарорга асосан, Самарқанд шаҳрида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди. Маълум бўлишича бу шаҳарда жойлашган 89-сонли "Самарқанд-2" номли АЁҚШда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси бўлди.
"Энди Самарқандлик электромобил эгалари Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси 145-уй манзилида жойлашган "Ўзбекнефтгаз" АЖ "УНГ Петро" корхонасига қарашли АЁҚШда ўрнатилган қурилмадан узлуксиз фойдаланишлари мумкин", - дейди “UNG Petro”МЧЖ директори Мирзохид Мусаев. - Бугун ривожланган давлатларда элекромобиллар ишлаб чиқилмоқда. Бу аввало экологик муаммоларни бартараф этади ва инновацион янги бозорларни шаклланишига олиб келади. Бугунги ўрнатилган станциямиз барча турдаги электромобилларни қувватлай оладиган станция ҳисобланади. Бутун Республика бўйлаб ҳамма шохобчаларимизда йил охирига қадар босқичма-босқич электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилади. Бутун республика бўйлаб қувватлаш шохобчалари ўрнатилиши нисбатан чўнтакбоп бўлган янги авлод транспорти электромобилларни ҳаракати учун янада қулайликлар яратади. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмалари самарали ишлаши тўлиқ таъминланган ҳолда, келгусида Республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади", - дейди мутахассис.






