13 сентябрь куни соат 19:23 ларда, Наманган шаҳар Келажак тонги МФЙ Чортоқ кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ВAЗ-2101 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлга югуриб чиққан пиёда, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 3-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган болани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.
Натижада, пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 сентябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






