АсосийЖАМИЯТ

ФОТОРЕПОРТАЖ: Нукусда халқаро фестивалга тайёргарлик кўрилмоқда

Жорий йилнинг 17-20 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивали...

'ФОТОРЕПОРТАЖ: Нукусда халқаро фестивалга тайёргарлик кўрилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 17-20 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 10 апрелдаги «II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ушбу тадбирга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Халқаро фестивалга дунёнинг бир қатор давлатларидан меҳмонлар ташриф буюриши кутилаяпти. Жумладан, халқаро ташкилот мутасаддилари, экспертлар, маҳаллий маданий мерос, илм-фан, санъат ва бошқа соҳа экспертлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.

Ҳозир Нукус шаҳридаги амфитеатр ҳамда И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи олдидаги майдонларда тайёргарлик кўрилмоқда.

Фоторепортаж:

 

    Бошқа янгиликлар