1

Қўшнисиникидан 2 минг доллар ўғирлаган сурхондарёлик аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 16.09.2021, 20:34
Қўшнисиникидан 2 минг доллар ўғирлаган сурхондарёлик аёл қўлга олинди

Узун туманида 2021 йил 8 сентябрь куни ҳисобга олинган, туманнинг «Гулистон» маҳалласида яшовчи, Ю.Зиёданинг яшаш уйида 2021 йилнинг 6 сентябрь кунидан 7 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс томонидан 2000 (икки минг) AҚШ доллари ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни туманнинг «Гулистон» маҳалласида яшовчи, Қ.Дилдора содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.  

Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йил 8 сентябрь куни Узун туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Қ.Дилдорага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1