1

Ноқонуний шаръий никоҳ ўқиган аёл ва уч эркак жазоланди

ЖИНОЯТ 17.09.2021, 09:27
Ноқонуний шаръий никоҳ ўқиган аёл ва уч эркак жазоланди

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан очиқ сайёр суд ўтказилди. Унда туманда шаръий никоҳни белгиланган тартибларга зид равишда ўқиган фуқаролар иши кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, фуқароларга ноқонуний шаръий никоҳ ўқиганлар орасида аёл киши ҳам бор. Аёл И.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарида жаримага тортилган. Яна бир фуқаро К.Қ.га (эркак) 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, шаръий никоҳни белгиланган тартибларга зид равишда ўқиган яна икки нафар эркак — М.М ва Х.Т.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробарида жарима жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1