2021 йил 16 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167268 (+624) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 65 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 15 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 14 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 6 нафари Навоий вилоятида,
- 17 нафари Наманган вилоятида,
- 51 нафари Самарқанд вилоятида,
- 10 нафари Сирдарё вилоятида,
- 18 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 56 нафари Фарғона вилоятида,
- 19 нафари Хоразм вилоятида,
- 123 нафари Тошкент вилоятида,
- 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 90 нафар,
🔹Андижон вилоятида 35 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 23 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 28 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 149 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 42 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 56 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 241 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 295 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 160421 (+977) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1179 нафарни ташкил қилди.