АсосийMadaniyat

Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинди

'Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинди'ning rasmi

Куни кеча адиблар хиёбонида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва шоира Саида Зуннунова ҳақидаги "Сен томон талпинар юрак" ҳужжатли фильми премьера қилинди.

Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Синема сервиз” студияси ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда суратга олинган, дея хабар бермоқда агентлик.  

Сценарий муаллифлари Гулмира Мусажонова, Нодира Саидаҳмад қизи, режиссёр Ҳамидулла Бобоқулов, оператор Жамшид Ғаниев, рассом Анастасия Рейим, гримёр Юлдузхон Қодирова, овоз оператори Забихилла Шохолдоров, фильм директори Камила Матенова, продюсер Шуҳрат Умаров.

Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом, Огаҳий каби фильмлар премьера қилинганди. 29 сентябрга қадар Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.

"Барча премьералар “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда", –дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар