АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистондаги нечта объект ЮНEСКО рўйхатига киритилган?

Ўзбекистоннинг нечта объекти ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилгани ҳақида бугу...

Ўзбекистоннинг нечта объекти ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилгани ҳақида бугун бўлиб ўтган "Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш" халқаро археологик анжумани доирасида сўз борди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

"Эришилган ютуқларга қарамасдан, ҳақиқатни таъкидлаш жоизки, ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига Ўзбекистон Республикасининг бешта объекти киради", дея маълум қилди туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов. 

Бу эса ёдгорликларимизнинг умумий сонидан 0,4 % ини ташкил этади (2021 йил ҳолатига 1154 та объект).

"Бу муайян кўрсаткич ёдгорликларнинг сони ва ноёблигимас, балки тамомила диққат марказимиздаги - меросни бошқариш муаммосидан далолат. Меросни бошқариш, серйўналиш жараён сифатида, авваламбор, инвентаризация ва ҳисобга олиш орқали тарих ва маданият объектларининг  салоҳиятини баҳолашга, ҳамда замонавий илм ютуқларидан фойдаланган ҳолда ёдгорликларнинг бор хилма-хиллигини сақлаб қолишга қаратилади. Бу давр талабининг асосий вазифаларидандир", деди вазир.

Қўшимча қилинишича:

  • 2021 йилда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон олимларининг "Буюк Ипак йўли: Зарафшон-Қорақум йўлакчаси" туркум трансмиллий номинациясига номзодлик досесини тайёрлаш бўйича узоқ вақт давом этган узлуксиз ҳамкорлик ишлари якунланган.
  • Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудида жойлашган табиий мерос объекти бўлмиш "Совуқ Турон чўллари"нинг туркум трансмиллий номинацияси файлини тайёрлаш ишлари якуний босқичга келган.
  • 2021 йил апрель охири - май ойи бошларида Қорақалпоғистон Республикасида халқаро экспедиция иш бошлаган ва у Қорақалпоғистон ёдгорликларини "Ипак йўли: Амударё йўлаклари", "Қадимги Хоразм мероси" ва "Миздоқхон учтепаси" каби номинациялар доирасида ЮНEСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш стратегиясига асос солган.

"Мамлакатимизга тегишли белгиланган йўналишлар халқаро археология анжумани олимларининг муҳокама мавзусига айланади”,—деди Азиз Абдуҳакимов.

Бошқа янгиликлар