Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг хабарига кўра, 2021 йил 18-19 сентябрь кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р10 "Чорбоғ сув омбори халқа автомобиль йўли"нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

Йўлнинг ёпилишига ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «SKY CAMP» номли марафон ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
️Мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилмоқда.






