1

Ўзбекистонда “Халифалик” давлатини қуриш ҳақидаги ғояларни доимий тарғиб қилиб келган 12 нафар шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.09.2021, 15:23
Ўзбекистонда “Халифалик” давлатини қуриш ҳақидаги ғояларни доимий тарғиб қилиб келган 12 нафар шахс қўлга олинди

Бугун, 17 сентябр куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Яшнобод ва Юнусобод туманларида истиқомат қилувчи 12 нафар “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар оътказилиб, гумонланувчилар ушланди ва қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ушланган “Таҳрирчилар”нинг барчаси 1980 й.т. Юнусобод туманида истиқомат қилувчи “Р.У.”нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шугъулланиб келганлар. “Р.У.” ва унинг жиноий алоқалари интернет ижтимоий тармоғи орқали Украина давлатида яшириниб келаётган 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, “Махмуд Абдулмўмин” тахаллусли – Холдаров Махмуджон Абдумаликович билан алоқа ўрнатиб, унинг маърузалари ва “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилоти материалларини аҳоли орасида тарқатиш ҳамда унинг кўрсатмалари асосида “таҳрирчилар” сафига янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланиб келганлар. Шунингдек, улар Республикамизда “Халифалик” давлатини қуриш тўғрисидаги ғояларни доимий равишда тарғиб қилишган.

Мазкур шахсларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг адабиётлари ва материаллари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар! Ички ишлар вазирлиги Сизларни огоҳлантиради. “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти сафида фаолият қилиш, гъояларини қоъллаб-қувватлаш, шу билан бирга “Махмуд Абдулмоъмин” тахаллуси билан ёъгърилган маъруза ва материалларни сақлаш ҳамда тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб боълади. Оъзингизни ва фарзандларингизни “Ҳизб-ут Таҳрир” ва бошқа экстремистик ташкилотлар сафига қоъшилиб қолишидан асранг!"- дейилади расмий хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1