Бугун ўзбек футболининг афсонаси Миржалол Қосимов ўзининг 51 ёшини қарши олди.
Миржалол Қўшоқович Қосимов 1970-йил 17-сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва ёшлар ўртасида Европа чемпиони, ХИИ Осиё ўйинлари ғолиби, 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси.
Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган спортчи. Футболчилик фаолияти давомида Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган.
Жумладан, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, “Шуҳрат” медали, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати” орденларининг соҳиби. Ҳозирда AГМК клуби бош мураббийи.
Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ўтказилган сўровномада Мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки 10 йиллигидаги энг яхши спортчиси деб тан олинган.






