1

Омбудсман Россия Федерал Мажлисининг Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этади

СИЁСАТ 17.09.2021, 21:46
Теглар: Омбудсман
Омбудсман Россия Федерал Мажлисининг Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этади

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган  Россия Федерацияси Давлат Думаси, Санкт-Петербург Қонунчилик  Мажлиси ва шаҳар ичидаги муниципалитетларнинг шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларида эксперт сифатида иштирок этиш учун Санк-петербург шаҳрида бўлиб турибти.

Феруза Эшматова жорий йилнинг 17 сентябрь куни Омбудсман Санкт-Петербург сайлов комиссиясида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Қайд этилишича, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда, Давлат Думасига сайловлар 3 кун давом этади ва унга 450 нафар депутат сайланади.

Сайловларда 18 ёшга тўлган Россия Федерацияси фуқаролари соат 8:00 дан 20:00га қадар овоз бериш ҳуқуқига эга.

Матбуот анжуманида, шунингдек сайловчиларнинг электрон рўйхати, мурожаат қилиш ва сайловда электрон овоз бериш тартиби, ногиронларнинг сайлаш ҳуқуқларидан фойдалана олиши учун яратилган шароитлар, сайлов жараёнларидаги очиқлик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш масалаларида ахборот берилди.

Матбуот анжуманидан сўнг Омбудсман Санкт-Петербургнинг Кронштадт шаҳридаги қатор сайлов участкаларида ҳам бўлиб, сайлов жараёнларини кузатиш имкониятига эга бўлди.

Қайд этиш лозимки, мазкур сайлов участкаларида ишлар қатъий карантин талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилган. Жумладан, сайлов участкалари аъзолари тиббий ҳимоя ва антисептик воситалари билан таъминланган, овоз бериш жараёнидаги пандемия талабларига риоя қилиниши ҳақидаги эслатмалар ҳам мавжуд.

Сайлов участкаларида номзодлар ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш ва сайлов участкаларида мурожаат қолдириш имконияти ҳам яратилган.  

Омбудсман 18-19 сентябрь кунлари ҳам бўлиб ўтаётган сайловлар жараёнларида кузатувчи сифатида иштирок этиб, бир нечта сайлов участкаларига ташриф буюради.

Шарҳлар

Гендер тенглигини таъминлаш бўйича Омбудсманлар учрашуви ўтказилди

10.12.2021, 08:43

Кеча, 9 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни арафасида Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили “БМТ - аёллар”...
Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари ўртасида меморандум имзоланди 

23.11.2021, 06:28

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикаси пойтахти Анкара шаҳрида Туркия Парламентининг бош Омбудсмани Шереф Малкўч...
Омбудсман кўмаги билан фуқаролар муаммолари ҳал этилмоқда

22.10.2021, 09:52

Омбудсман кўмаги билан фуқаролар муаммолари ҳал этилмоқда. Хусусан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига Жиззах вилояти, Зарбдор тумани “Адиробод” ҚФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар...
Омбудсман ногиронлиги бўлган шахсларга сайлов участкаларида яратилган шароитлар билан танишди

22.10.2021, 08:39

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 ва 117 моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларининг, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1