Ўзгидромет бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° ни ташкил этади, Устюртда ҳарорат 23-28° гача пасайиши кутилмоқда.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Ҳаво ҳарорати 35-37° гача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30° ни ташкил этади.






