2021/2022 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябр куни этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1 октябрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари керак.