АсосийJinoyat

Сариосиёлик қидирувдаги жиноячи Тошкент шаҳрида қўлга олинди

'Сариосиёлик қидирувдаги жиноячи Тошкент шаҳрида қўлга олинди'ning rasmi

Узун туманида 2021 йил июл ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, вилоят прокуратураси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган шахс  Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сариосиё тумани, "Хуфар" маҳалласида яшовчи, Б.Меҳрож 12 сентябр куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

 

    Бошқа янгиликлар