АсосийJinoyat

Сирдарёлик аёл заргарлик дўконидаги тақинчоқларни ўмариб кетди

'Сирдарёлик аёл заргарлик дўконидаги тақинчоқларни ўмариб кетди'ning rasmi

Боёвут туманидаги дўкондан 133 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Postda” мухбири хабар берган.

Туман ички ишлар бўлимига Боёвут шаҳарчаси, Маданият маҳалласидан Р. исмли шахс ўзига тегишли дўкондан заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилгани тўғрисида мурожаат қилгач, воқеа жойига зудлик билан тезкор гуруҳ етиб борди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Х. исмли аёл содир этганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, у ўғирликдан бир кун олдин дўкон қулфини бузиб, ўзи билан олиб борган қулфни ўрнатиб кетган. Эртаси куни эса ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дўкондаги қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар