Ички ишлар органлари ходимлари “Қорадори-2021” тадбири доирасида Жиззах вилояти Зомин тумани Бунёдкор маҳалласи ҳудудида велосипедда ҳаракатланаётган Зомин туманининг Беруний маҳалласида яшовчи F.M.ni текширдилар.
Мазкур жараёнда ушбу фуқаронинг қўлидаги полиетилен пакетда 48 грамм каннабис борлиги маълум бўлади. Шунингдек, у қоровуллик қиладиган қабристон ўтинхонаси текширилганида полиетилен пакетга жойланган 7 грамм каннабис топилади.
“Постда” мухбири берган ушбу хабарга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.






