АсосийJamiyat

Ўзбекистонда пиёда юрганлар учун тўланадиган пул вақтинча тўхтатилгани ҳақидаги расмий хабар асоссиз бўлиб чиқди

'Ўзбекистонда пиёда юрганлар учун тўланадиган пул вақтинча тўхтатилгани ҳақидаги расмий хабар асоссиз бўлиб чиқди'ning rasmi

Бугун Жорий йил 14 сентябрдан бошлаб “Соғлом турмуш тарзи” платформаси бўйича фойдаланувчиларга тўловлар вақтинча тўхтатилгани ҳақида Туризм ва спорт вазирлиги хабар берган эди. 

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси тўхталганига оид хабарлар асоссиз эканлиги юзасидан вазирликнинг ўзи расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Туризм ва спорт вазирлигининг спорт йўналишидаги сайтида 1hls.uz мобил иловаси фойдаланувчиларига пул тўлаш ВAҚТИНЧA тўхтатилгани ҳақида асоссиз хабар берилган.

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси 1hls.uz веб-саҳифаси давлатимиз раҳбарининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 253-сонли қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарни етказишда хатоликка йўл қўйгани учун узр сўраган ҳолда, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ишлашда давом этишини маълум қилди. ОAВ вакиллари ва аҳолини чалғитувчи хабар берган ходимга эса тегишли огоҳлантириш берилганини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар