Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида "жигули" автомобиль ҳайдовчиси йўлни асфальт қилаётган ишчини уриб, учириб юборгани айтилган видео тарқалди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг хабарига кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 17:20 ларда содир бўлган. Ҳайдовчи Ф.М. “ВAЗ-21011” русумли автомобилда Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37A автомобиль йўлининг 42-километрида ҳаракатланиб келаётиб, шу кўчада таъмирлаш ишларини олиб бораётган йўл қурилиш ишчисини уриб юборган.
Натижада фуқаро И.Г. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
️Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






