АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келади

'Бугун Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келади'ning rasmi

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

 Гидрометоролoгия хизмати бу ҳақда маълумот берди. Унга кўра бугун 19 сентябрда кундуз куни республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади, шимолда 22-27°гача пасаяди.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-35° гача бироз пасайиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида сақланиб туради.

    Бошқа янгиликлар