18 сентябрда ҳудудлар бўйлаб 191 208 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 66 021 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 83 091 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 42 096 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 18 273 581 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 10 400 129 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 5 828 313 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 2 045 139 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 669 298 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (24 871 доза),
- Тошкент вилояти (23 244 доза),
- Наманган вилояти (20 725 доза) банд қилди.
- Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 2 048 154 доза,
- Андижон вилоятида 1 989 987 доза,
- Наманган вилоятида 1 988 075 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






