Бугун Эркин Воҳидов ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 18:00да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Ўзбекистон миллий университети билан ҳамкорликда суратга олинган "Тирик сайёра" ҳужжатли фильми премьера қилинади.
Кинокартина Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган.
"Сценарий муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад, режиссёр Абдуҳалил Мигнаров, оператор Азиз Арзиқулов" дейилади хабарда.






