АсосийJamiyat

Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

'Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди'ning rasmi

Кўп сонли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2021-йил 25-сентабрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Aбитурийентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга https://kollej.edu.uz ва техникумларга www.техникум.еду.уз електрон платформалари орқали амалга оширилмоқда.

Электрон платформа орқали қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтилади:

  • Электрон ариза тўлдирилади;
  • Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси юкланади;
  • Паспорт маълумотлар киритилади.

 

Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Маълумот ўрнида, Президентнинг ПҚ-5241-сон қарори билан 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум фаолияти йўлга қўйилди.

    Бошқа янгиликлар