АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги темир йўлларда 2021 йилнинг 8 ойида қанча бахтсиз ҳодиса юз бергани маълум бўлди

'Ўзбекистондаги темир йўлларда 2021 йилнинг 8 ойида қанча  бахтсиз ҳодиса юз бергани маълум бўлди'ning rasmi

ИИВнинг "Постда" нашрининг маълум қилишича, Ўзбекистондаги темир йўлларда 2021 йилнинг январь—август ойларида 30 та бахтсиз ҳодиса рўй берган.

Хусусан, шундай ҳолатларнинг бири Ангренда юз берган. Оҳангаронлик 34 ёшли фуқаро «Ақча» ва «Облиқ» бекатларининг 91-километрида Тошкент—Ангрен йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган. Воқеа кечки пайт соат 19:15 ларда юз берган.

Қашқадарёнинг Қамаши туманида 30 ёшли киши эҳтиётсизлик оқибатида шундай бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган. Уни «Назарбек» ва «Келес» бекатлари оралиғидаги 3359-километрида Андижон—Қўқон—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган электропоезд уриб кетган.

Шунингдек, кўрилаётган вақт давомида вагонлар деразалари синдирилиши бўйича 11 та ҳолат, темир йўлга ёт жисмни қўйиш билан боғлиқ 4 та ҳолат қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар