АсосийJamiyat

Президент матбуот котиби иштирокидаги ҳафталик брифинглар вақтинча тўхтатилди

'Президент матбуот котиби иштирокидаги ҳафталик брифинглар вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайловолди кампанияси фаол паллага кираётгани муносабати билан Президент матбуот котиби томонидан ўтказиб келинаётган ҳафталик брифинглар вақтинча тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг расмий каналида маълум қилинди. 

"Давлатимиз раҳбари иштирокидаги жорий ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот ушбу каналда ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимда бериб борилади",–дейилади хабарда. 

Хусусан, бугун Президент ҳузурида қатор объектлар қурилишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтади. Янги онкология маркази, Миллий кутубхона ва "Янги Ўзбекистон" университети бинолари лойиҳалари шулар жумласидан.

Эртага Ўзбекистон Республикаси Президенти видеоалоқа орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси тантанали очилишида иштирок этади ва сессиянинг биринчи кунидаёқ юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда нутқ сўзлайди.

Бошқа янгиликлар