АсосийJamiyat

Тошкентда сигарет сотувчи икки аёл кучли таъсир қилувчи дорилар сотишда гумонланиб, қўлга олинди

'Тошкентда сигарет сотувчи икки аёл кучли таъсир қилувчи дорилар сотишда гумонланиб, қўлга олинди'ning rasmi

17-сентябр куни профилактик тадбирлар давомида Бектемир тумани жиноят қидирув бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари “Компас” савдо мажмуаси яқинида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган ва кучли таъсир қилувчи моддалар савдосида гумонланувчи икки нафар аёлни қўлга олишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Текширув натижасида 38 ёшли Хосият У. ва 26 ёшли Шахноза Х.лардан 41 флакон “Тропикамид”, 35 капсула “Селофен”, 90 капсула “Регапен”, 69 капсула “Лирика” топилди.

Мазкур факт бўйича айни вақтда тергов олди текширувлари ўтказилмоқда.

Жиноят қидирув бўлими ходимлари туфайли кучли таъсир қилувчи моддалар савдосининг олди олинди.

    Бошқа янгиликлар