АсосийJamiyat

Форишда "Cobalt" ҳайдовчиси пиёдани уриб юбормаслик учун тўхтаб турган иккита машина билан тўқнашди

'Форишда "Cobalt" ҳайдовчиси пиёдани уриб юбормаслик учун тўхтаб турган иккита машина билан тўқнашди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Фориш туманида содир бўлган тўқнашув юзасидан ЙҲХББ қуйидагини маълум қилди. 

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 02:10 ларда Жиззах вилояти, Фориш тумани ҳудудидан ўтган 4Р-36 "Жиззах-Қизилча" автомобиль йўлида  ҳайдовчи Р.Х. "Cobalt" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб кутилмаганда йўлига чиққан пиёдани уриб юбормаслик мақсадида рулни кескин бурган ва бошқарувни йўқотиб, ўнг томонда тўхтаб турган "Nexia" ва "Cobalt" русумли автомобилларга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фориш тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар