АсосийМАДАНИЯТ

Ғолиб бахшилар аниқланди. Уларга бериладиган мукофот миқдорлари ҳам маълум

Бироз аввал хабар берганимиздек, Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган II Халқаро Бахшичилик санъат...

'Ғолиб бахшилар аниқланди. Уларга бериладиган мукофот миқдорлари ҳам маълум'ning rasmi

Бироз аввал хабар берганимиздек, Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган II Халқаро Бахшичилик санъати фестивали ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларнинг кимлиги ва уларга бериладиган ютуқлар миқдори эса ҳаммамиз учун ҳар доимгидек қизиқ.  

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 22 ноябрь куни қабул қилинган “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 946-сонли қарорига мувофиқ, кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

-  “Гран-при” — 7 000 АҚШ доллари;

-  I — ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 5 000 — 10 000 АҚШ доллари;

-  II — ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича ) 2 х 3 500 — 7 000 АҚШ доллари;

-  III — ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 2 500 — 5 000 АҚШ доллари.

Мустақил равишда ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иштирокчилар “Энг ёш бахшичилик санъати иштирокчиси”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”, “Энг яхши чолғу ижрочиси” каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом ва 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Халқаро Ҳайъат раисига — 2000 АҚШ доллари, ҳайъат аъзоларига — 1000 АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўланади.

Шунингдек, Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ фақатгина “Гран-при” мукофоти бўлинмайди. I, II ва III — ўринларнинг пул мукофотлари бўлиниши мумкин. Кўрик-танловда қатнашган ва совриндор бўлмаган иштирокчига “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” Дипломанти дипломи берилади.Кўрик-танловда совриндор (лауреат) бўлган иштирокчилар кейинги йилларда ўтказиладиган ушбу кўрик-танловда бошқа иштирок этолмайди, фахрий меҳмон сифатида фестивалга таклиф этилиши мумкин. Кўрик-танловда қатнашиб, ўрин эгалламаган иштирокчи кўрик-танловда қайта қатнашиш ҳуқуқига эга.

Диққат! Ғолиблар!

Бугун бўлиб ўтган фестиваль якуни билан қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

II Халқаро Бахшичилик санъати фестивалининг “Гран-при” соҳиби - Жанибек Пиязов (Ўзбекистон)

1-ўрин соҳиби – Юлиана Кривошапкина (Россия, Якутия)

1-ўрин соҳиби – Феруз Норматов (Ўзбекистон)

2-ўрин соҳиби – Алексей Ховаляг (Россия, Тува)

2-ўрин соҳиби – Гулбаҳор Ахимбетова (Ўзбекистон)

2-ўрин соҳиби – Элмира Жангаберген (Қозоғистон)

2-ўрин соҳиби – Мубариз Алиев (Озарбайжон)

3-ўрин соҳиби – Хоссейин Гейлан (Эрон)

3-ўрин соҳиби – Бахшиқул Тоғаев (Ўзбекистон)

3-ўрин соҳиби – Самад Кочобаев (Қирғизистон)

3-ўрин соҳиби – “Каукасус” гуруҳи (Грузия)

Шунингдек, қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди:

“Фестивалда миллий санъатини тарғиботи учун” - Тимко Чичаковски (Македония);

“Бахшичилик санъати фестивалининг ёши улуғ иштирокчиси” - Дражик Бугарин (Сербия);

“Халқларнинг қадимий мерос тарғиботчиси” - Нусрат Ансарий (Ҳиндистон);

“Аждодларнинг унитилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун” - Толгахан Тикташ (Туркия);

“Бахшичилик санъати орқали дўстик ришталарини тараннум этгани учун” - Талгат Уринбеков (Ўзбекистон);

“Ҳайъат аъзоларининг меҳрини қозонган иштирокчи”- Мукимжон Камолов (Тожикистон);

“Анъаналарга содиқ бахши” - Қаҳҳор Рахимов (Ўзбекистон);

“Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”- Келема (Мадагаскар);

“Қадриятлар давомчиси”-Равшан Маматмуратов (Ўзбекистон);

“Бахшичилик санъати жонкуяри”-Баҳром Рахимов (Ўзбекистон);

“Бахшичилик санъати фестивалининг энг яхши тарғиботчиси”- “O’zbekiston-24” телеканали муҳаррири Зебо Тўхтаева, оператор Аҳмад Байзуллаев;

“Бахшичилик санъати фестивалининг энг яхши тарғиботчиси”- “O’zbekiston-24” телеканали муҳаррири Карина Низамудинова, оператор Аббос Абдусатторов.

Эслатиб ўтамиз, фестиваль сайллари 23 сентябрга қадар давом этади.

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар