АсосийJamiyat

Тошкентда бирорта бурчакка эга бўлмаган боғча қурилади

'Тошкентда бирорта бурчакка эга бўлмаган боғча қурилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Янги Чоштепа маҳалласида бирорта бурчакка эга бўлмаган мактабгача таълим ташкилоти қурилади.

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, 480 ўринли ва ноодатий кўринишга эга бўлган бино яқин фурсатда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Янги Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғинида қад кўтаради.

«Эътиборли тарафи, лойиҳага кўра бирорта ҳам бурчакка эга бўлмаган бино ва унинг хоналари шундай тузилганки, болажонларнинг бир машғулотдан бошқасига ўтиш учун бино бўйлаб ҳаракатланишлари, ёруғликнинг тўғри тақсимланиши, хоналар интерьери бир-бирини такрорламаслиги — ҳаммаси одамни ҳайрон қолдира оладиган даражада бўлади ва чет тилларини ўргатишга ихтисослашади», — дейилади вазирлик хабарида.

Боғча 2022 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар