АсосийMadaniyat

Ойбекка бағишланган ҳужжатли фильм премьера қилинди

'Ойбекка бағишланган ҳужжатли фильм премьера қилинди'ning rasmi

Куни кеча Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Байрам” студияси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда суратга олинган "Ойбек" ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. 

Кинокартина Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ҳаёти ва ижодига бағишланган, дея хабар бермоқда агентлик.

Премьерадан аввал адиб пойига гулчамбар қўйилган. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан маърузалар тингланган.  

Фильми сценарий муаллифи ва режиссёр Элжон Аббосов, оператор Раҳматилла Ёқубов, композитор Румиль Вилданов, фильм директори Бахтиёр Асилов.  

Шунингдек аввалроқ Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Абдулла Қаҳҳор, куни кеча эса Зулфия ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьера қилинган эди. 

"29 сентябрга қадар Чўлпон, Абдулла Қодирий, Муҳаммад Юсуф, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади", дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар