Юк машиналари иштирокидаги ЙТҲда яна бир фуқаро вафот этди. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.
Маълум қилинишўича, жорий йилнинг 20 сентябрь куни тунги соат 24:20 да Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Термиз М-39 йўлининг 956 километрида автоҳалокат содир бўлди. 25 ёшли фуқаро “ISUZU” русумли юк автоуловини Термиз йўналиши бўйлаб бошқариб келаётиб йўлнинг қарама- қарши томонидан бурилиб олаётган “Kamaz” автоуловига зарб билан урилган.
Бунинг оқибатида “ISUZU” русумли юк автоулови ҳайдовчиси тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






