Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Давлат мақсадли жамғармаси мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари учун “Йил аёли” миллий танловини э ъ л о н қ и л а д и!
Танлов орқали мамлакатимиз ривожига улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш;
профессионал салоҳиятини, ишбилармонлик, рақобатбардошлик сифатлари ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсад қилинган.
Танлов 3 босқичда ўтказилади:
1-босқич – туман ва шаҳарларда 10 октябргача;
2-босқич (ҳудудий босқич)– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 10 ноябргача;
3-босқич республика босқичи 2021 йил бошлаб ҳар йили декабрь ойининг охирги 10 кунлигида тантанали тарзда ўтказилади.
Танловда 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида ўз йўналиши бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари иштирок этишлари мумкин.
Танловда қуйидаги шартлар бажарилиши лозим:
1-шарт – “Ўзини таништириш”.
2-шарт – “Савол ва жавоб”.
3-шарт –“Ўзбек аёли” мавзусида иштирокчининг 3 дақиқали видеоролиги.
Танловда энг кўп умумий балл тўплаган иштирокчилар орасидан туман (шаҳар)да 1 тадан ўрин, вилоятда 1-, 2-, 3-ўрин аниқланади.
Республика босқичида 1-, 2-, 3-ўрин совриндорлари ва “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси” каби 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади.
Танлов талабгорлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман ва шаҳарлар ҳудудий бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.
Маълумот учун телефон: 71-238-29-95.






