АсосийJamiyat

Қорақалпоғистоннинг 422 та маҳалласида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади

'Қорақалпоғистоннинг 422 та маҳалласида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади'ning rasmi

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугунги Қорақалпоғистонга сафари чоғида таклиф киритди. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тадбиркорларнинг лойиҳаларига ёрдам беради, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқа, бўш ер ва бинолардан унумли фойдаланишни ташкил этади. Бу орқали янги иш ўринлари яратиш,  жон бошига даромадни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади.

"  – Маҳалланинг дардини билган ҳоким, вазир энг яхши раҳбар бўлади. Маҳалла ким- халқ!

Ҳоким ёрдамчилари қўлида ўзининг бюджети бўлади, маҳаллага бириктирилган солиқ, банк, йўл ва бошқа идоралар ходимлари билан бирга ишлайди.

Ҳоким ёрдамчилари солиқ, банк, иқтисодиёт, инвестиция, молия идоралари, ҳокимиятда ишлайдиган билимли ва фидойи ёшлар орасидан танланади.

Улар янги тизим бўйича ишлашга ўқитилади ва ишининг натижасига қараб яхши ойлик тўланади. 2-3 йил маҳаллада ишлаб, яхши натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчиларини, келгусида ҳоким ва вазир лавозимларига қўйилади", – деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар