Бугун Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Рамз фильм” МЧЖ ҳамда Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда суратга олинган "Абдулла Авлоний" ҳужжатли фильми премьера қилинди.
Кинокартина “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, етук маърифатпарвар олим, драматург ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний ҳаёти ва ижодига бағишланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги “Адиблар хиёбони”га ташрифи ва киноижодкорлар билан учрашуви давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида яратилган.
Сценарий муаллифи Муқаддас Усмонова, режиссёр Музаффархон Эркинов, актёрлар Алишер Йўлдошев, Акмал Мирзо, Расулхон Қодирхонов, Элбек Файзиев ва бошқалар.
Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги фильмлар премьера қилинганди. 27 сентябрга қадар Чўлпон, Муҳаммад Юсуф, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.






