Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пули берилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бир марталик пул ёрдами қишлоқ фуқаролар йиғинларида сайёр кассалар орқали, «Халқ банки»нинг Мўйноқ туман филиали томонидан, шунингдек уйларга автомашиналарда бориб тарқатилмоқда.
"Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Мўйноқ халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш президентимизнинг эътиборида", - дейилади хабарда.






