АсосийMadaniyat

Бугун Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади

'Бугун Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади'ning rasmi

Бугун соат 18:00да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “BRAND PRO MEDIA” студияси ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда суратга олинган "Маҳмудхўжа Беҳбудий" ҳужжатли фильми премьера қилинади. Бу ҳақда Киномотографияни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Кинокартина етук жамоат арбоби, ўзбек театр драматургиясининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги “Адиблар хиёбони”га ташрифи  ва киноижодкорлар билан учрашуви давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида яратилган.

Сценарий муаллифи Абдуҳамид Мухторов, режиссёр Иброҳим Аҳмедов, оператор Сардор Анваров, рассом Сардор Тошмуродов.

Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги фильмлар премьера қилинганди. 27 сентябрга қадар Чўлпон, Муҳаммад Юсуф, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар