Хоразм вилоятига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев ҳозиргина Урганч шаҳрида қурилаётган "Жалолиддин Мангуберди" ёдгорлик мажмуасининг қурилиш жараёни билан танишди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Майдон марказидан сўнгги Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг ҳайкали ўрин олади. Бронзадан ишланган монумент Россиянинг Жуковский шаҳри ҳайкалтарошлари томонидан қуйиб ишланган.
Ушбу ёдгорлик бронзадан ясалган энг катта от ҳайкал сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кириши кутиляпти - баландлиги 25 метр атрофида.
Энг катта от ҳайкал эса Мўғулистонда Чингизхон монументи билан бирга ўрнатилган - баландлиги 50 метр. Аммо у бронзадан ясалмаган.
"Ҳайкал ўз йўлига. У ерда мактаб ҳайкали бўлиши керак. Бу буюк ғурур, ифтихор! Биз, авваламбор, халқимизга буюк халқ, давлат эканлигимизни кўрсатишимиз керак. Ҳозир бутун дунёда кураш кетяпти. Биз бирлашишимиз керак!" - деган президент.






