Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария оқибатида Трекер ичида бўлган 3 нафар талаба ҳалок бўлганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди.
Бош прокуратруанинг матбуот котибининг баёнотига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.






