АсосийJamiyat

Хоразмда ҳам 1-4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик бериш жорий этилади

'Хоразмда ҳам 1-4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик бериш жорий этилади'ning rasmi

Кеча Қорақалпоғистонда шу ёшдаги ўқувчилар бепул тушлик билан таъминланишини ёзган эдик.  "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар қилишича, Президент Хоразм вилоятда ҳам бу тизим жорий қилинишини айтган.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, олий таълим йўналишида ҳам Хоразм вилоятини қуйидаги ўзгаришлар кутяпти:

  • Олий таълимга қабул квоталари 2,4 баробарга оширилиб, қамров даражаси 52 фоизга етказилади.  Бунинг учун, техника, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳалари учун кадрлар тайёрлашга ихтисослашган 3 та олийгоҳ ташкил этилади.

 

  • Урганч давлат университети қошида Муҳаммад Хоразмий номидаги халқаро математика маркази ва жамғармасини ташкил этилади. Марказ математика бўйича иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва илмга йўналтириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён қилишига кўмак бериш билан шуғулланади.  

 

  •  Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали учун қўшимча 1 минг ўринли янги ўқув биноси қурилади.

 

  • Ўзбекистон давлат Хореография академиясининг Урганч филиали ва унинг қошида Урганч бошланғич рақс санъати мактаб-интернати ташкил этилади.

 

  •  Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали мустақил олийгоҳга айлантирилади.

    Бошқа янгиликлар