1

Ўртачирчиқда 35 000 доллар эвазига 10 сотих ер олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди

ЖИНОЯТ 23.09.2021, 10:07
Теглар: Ўртачирчиқ, 35 000 доллар
Ўртачирчиқда 35 000 доллар эвазига 10 сотих ер олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди

Ўртачирчиқда 35 000 доллар эвазига 10 сотих ер олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.

Маълум бўлишича, ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга 35 000 АҚШ доллари эвазига Ўртачирчиқ тумани, “Қумовул” ҚФЙ ҳудудидан 10 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилади.

Олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Шарҳлар

Ўртачирчиқда ЙПХ отряди командирига 350 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

17.10.2020, 20:54

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори, сафдор Ж.Илхомов ВАЗ-2106 русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмасдан келаётгани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1