Кеча юртимизда 530 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Шунингдек 118 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби хабар берди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 22 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 170520 (+531) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌51 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌14 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌134 нафари Тошкент вилоятида,
📌241 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1207 нафарни ташкил қилди.
Шу билан бирга 2021 йил 22 сентябрь куни 118 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26577 нафарга етди. Кеча уларнинг 422 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 23975 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 220 нафарга етган.
23.01.2023, 11:20
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...06.09.2022, 09:07
Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...20.07.2022, 10:34
Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...