Ўзбекистоннинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Шунга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади.
Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилади.






