АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда миграция ва фуқароликни расмийлаштиришда фуқаролардан 5 млн сўм ортиқча жарима ундирилган

Қорақалпоғистонда Миграция ва фуқароликни расмийлаштиришда фуқаролардан 5 млн сўм ортиқча...

'Қорақалпоғистонда миграция ва фуқароликни расмийлаштиришда фуқаролардан 5 млн сўм ортиқча жарима ундирилган'ning rasmi

Қорақалпоғистонда Миграция ва фуқароликни расмийлаштиришда фуқаролардан 5 млн сўм ортиқча жарима ундирилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) хабар бермоқда.

Аниқланишича, фуқароликни расмийлаштириш соҳасида 2020–2021 йиллар давомида Қонликўл, Хўжайли, Элликқалъа ва Тахтакўпир туманлари Ички ишлар бўлимларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан жами 281 ҳолатда жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларга жавоб хатлари юборилмаган.

Хусусан, 29 ҳолатда фуқароларга баённома расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 281-моддаси талабларига риоя этилмаган бўлса, 19 ҳолатда баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарларга ушбу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаган ва бу ҳақида баённомада акс эттирилмаган.

Бундан ташқари, айрим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва тегишли баённома расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилмаган. Уларининг мансабдор шахслари томонидан жами 68 ҳолатда Кодекснинг 310-моддасига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилинмасдан фуқаролардан жарималар ундирилган.

Хусусан, Хўжайли туманида 17 та, Тахтакўпир тумани 3 та, Шуманай туманида 7 та ва Мўйноқ туманида 1 та ҳолатда тегишли қарорлар қабул қилинмасдан фуқаролардан жарималар ундирилган.

Шунингдек, туман (шаҳар) бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан ушбу Кодекснинг 3321-моддаси талабларини бузган ҳолда жами 157 ҳолатда (Хўжайли туманида 8 та, Шуманай туманида 18 та, Тахиатоштуманида 28 та, Қораўзак туманида 3 та, Нукус туманида 22 та, Беруний туманида 9 та, Нукус шаҳрида 11 та, Қўнғирот туманида 13 та, Тўрткўл туманида 7 та, Кегейли туманида 36 та, Амударё туманида 2 та) жарима миқдорининг 100 фоизи ундирилган.

Бунда ҳар бир фуқародан ўртача (белгиланган жариманинг етмиш фоизидан ортиғи, яъни ўттиз фоизини қўшиб) 33–35 минг сўмдан ортиқча пул ундирилган бўлиб, 157 нафар фуқародан 5 млн сўм ундирилган.

Бундан ташқари, айрим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган талаблар бузилган ҳолда жами 13 ҳолатда (Шуманай туманида 1 та, Тахиатош туманида 2 та, Тахтакўпир туманида 1 та, Чимбой туманида 6 та, Элликқалъа  туманида 2 та) жарима солиш ҳақидаги қарор “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланганнормаларга мувофиқ жаримани унинг иш ҳақи ёки бошқа даромади, нафақаси ёки стипендиясидан мажбурий тарзда ундириб олиш учун юборилмай қолган, белгиланган муддатдан кечикиб ундирилган ёки шу кунга қадар ундирилмаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.

'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 13:18

Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.

'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 09:06

Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:50

Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:28

Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.

'Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 05:21

Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда

Порахўрлик жинояти учун ҳукм қилинганлар муддатидан илгари шартли равишда озод этилмайди.