АсосийJamiyat

Республикада 8 ойда 38 333,4 млрд. сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган

'Республикада 8 ойда 38 333,4 млрд. сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-август ойлари давомида республикада 174 812,2 млрд. сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

 Бозор хизматларининг номинал ҳажми 40 858,4 млрд. сўмга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 120,3 %ни ташкил этган.

 Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

▪️алоқа ва ахборотлаштириш – 10 395,6 млрд;

▪️молиявий – 38 333,4 млрд;

▪️транспорт – 42 087,9 млрд;

▪️шу жумладан: автотранспорт – 22 109,6 млрд;

▪️яшаш ва овқатланиш – 4 684,0 млрд;

▪️савдо – 44 251,0 млрд;

▪️кўчмас мулк билан боғлиқ – 5 062,3 млрд;

▪️таълим соҳаси – 6 868,2 млрд;

▪️соғлиқни сақлаш соҳаси – 3 052,8 млрд;

▪️ижара – 3 525,4 млрд;

▪️компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 2 920,5 млрд;

▪️шахсий – 4 365,7 млрд;

▪️меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 3 670,2 млрд;

▪️бошқалар – 5 595,2 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар