АсосийSiyosat

Халқаро конференция: Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда

'Халқаро конференция: Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда'ning rasmi

Айни дамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида “Янги Ўзбекистоннинг Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари: ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. 

Унда Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда, дея хабар бермоқда Darakchi.uz мухбири Каримжон Зарипов.

Маълумотга кўра, конференция Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилган.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ислоҳотларнинг аҳамиятини муҳокама қилиш, билим ва тажриба, илмий тадқиқотлар ва ривожланиш стратегиялари натижаларини алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик учун йўл хариталарини белгилаб олиш мақсадида ўтказилмоқда.

Шунингдек, изчил, кенг қамровли ва барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашиш, барчани тўлиқ ва сермаҳсул иш билан таъминлаш, уй-жойга эга бўлиш ва “яшил иқтисодиёт”ни кенг жорий этиш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш билан боғлиқ бошқа муҳим масалаларга ҳам йўналтирилган.

Конференциянинг иккинчи қисмида ёшлар вакиллари “Ёшлар сўзлари билан айтганда миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш: ижтимоий ва инновацион лойиҳалар” мавзусида ўз тақдимотлари билан иштирок этишлари кутилмоқда.

Бошқа янгиликлар