Шавкат Мирзиёев самарқандликлар билан учрашувда ҳудуддаги мавжуд муаммоларни санади.
Улар:
– 170 мингдан зиёд аҳоли доимий иш ўрнига муҳтож, 65 мингга яқин оила доимий даромад манбаига эга эмас.
– Келгуси беш йилда 200 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келишини ҳам, ҳисобга олиш зарур.
– Самарқанд мамлакатдаги аҳолиси энг кўп ҳудуд бўлиб, келгуси беш йилда 4,5 миллионга етади. Уларга қулай яшаш шароитларни таъминлаш лозим.
– Вилоятнинг 1,6 миллион нафар аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган, 6 минг километр ички йўллар таъмирталаб ҳолатда.
– Электр тармоқлари эскиргани боис, вилоятда электр таъминоти аҳоли учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам энг жиддий масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
– Туман ва шаҳарларда саноат бир маромда ўсаётгани йўқ.
Айниқса, хом-ашёга бой Қўшработ, Нуробод ва Оқдарё туманларида саноат ривожланиши анча орқада.
– Вилоятда қишлоқ хўжалиги имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Булунғур, Жомбой, Самарқанд ва Ургутнинг мева-сабзавотчилик ва узумчилик, Нуробод, Қўшработ туманларининг чорвачиликдаги имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти.
– Айрим ҳудудларида соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ортиқча юклама билан ишламоқда.
– Соғлиқни сақлаш объектлари қувватини ошириш ва уларни замонавий жиҳозлаш талаб этилади.






