АсосийMadaniyat

“Кино 5 кунда” лойиҳаси старт олди

'“Кино 5 кунда” лойиҳаси старт олди'ning rasmi

Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрь 3 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Кино 5 кунда” лойиҳаси старт олди.

Унда ёш киноижодкорлар юртимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Жиззах, Хоразм ва бошқа вилоятларида қисқа метражли фильмларни суратга олиш ишларини бошлаб юборишди.

Мазкур фильмлар Тошкент халқаро фестивали ҳакамлар ҳайъати ва мутахассислар томонидан кўриб чиқилади. Муносиб кўрилган кинокартиналар пул ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар